Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
СЭС август ойидан буён 89 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар коронавирусга қарши вакцина олмаганини аниқлади. Уларнинг 45 мингдан ортиғи вақтинча ишдан четлаштирилган.
Самарқандга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, мартда очиладиган Самарқанд халқаро аэропорти, Беҳзод Мусаевга юборилган парламент сўрови, Тошкентга трамвайни қайтиши, 1−2-синфлар учун «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа бериш бекор қилиниши, Самарқандда 10 нафар амалдорни ишдан бўшатган президент ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 10 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Душанба куни Тошкент шаҳридаги 508 та бюджет ташкилоти ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди, 200 нафари эса жаримага тортилди. Яна бир ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Қарши нефть базаси раҳбари 32,7 млрд сўмлик дебитор қарздорликни ўз вақтида ҳисоботларда акс эттирмагани учун ишдан бўшатилди. Тўрақўрғон нефть базасида 2 млрд сўмнинг кирим қилинмагани учун раҳбар, унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси лавозимдан озод қилинди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 3229 нафар ходим ишдан четлатилди, 374 нафари эса жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг